Қозоғистон Президенти Назарбаев университетга ташриф буюрди. Давлат раҳбари таълим даргоҳининг илмий-тадқиқот фаолияти ҳамда келгуси тараққиёт стратегияси билан танишди. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаевга соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги, экология ва спорт соҳаларидаги, шунингдек, етакчи хорижий илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик, тиббий ва инновациявий кластерлар, таълим даргоҳи битирувчилари стартап-лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.