Қизил Ўрдадаги ўрта асрларга оид Кескен-Куйик шаҳрида археологлар бронза ошиқлар топишди. Олимлар таъкидлашича, буюмларни махсус шаклларга қуйишган. Кўринишидан улар қўй суягига ўхшайди. Артефактлар қозоқ ўйинларининг илдизи жуда чуқур эканлигини, улар Ўғуз давлатида ҳам мавжуд бўлганини кўрсатади. Археологик қазиш ишларида, шунингдек, мис тангалар, кийим иоиш учун ясалган бронза илмоқлар, мунчоқлар топилган.
Асхат Сайлау, Қизил Ўрда вилояти Тарих-ўлкашунослик музейи илмий котиби:
– Қазиш ишлари давомида топилган заргарлик буюмлари маҳаллий ҳунармандларнинг маҳорати юқори бўлганини кўрсатади. Бу – Ўғуз давлатининг гуллаб-яшнаган даври. Турли ҳунарлар яхши ривожланган. Айни вақтда, у Қозоғистон тарихи ва маданияти ривожининг бир босқичи.
Абдумалик Сарманов таржимаси