Туркум тадбирлар «Абай» операси намойиши билан якунланди. Абай номли Қозоғистон Миллий опера ва балет театри Алишер Навоий номли катта театр саҳнасида санъатини намойиш этди. Тўрт кунлик маданий дастур мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида намойиш этилди. Унда Қозоғистон фильмлари намойиш этилди ва эстрада юлдузлари иштирокида гала-концертлар ўтказилди. Ўзбекистонга қилган амалий сафари давомида Маданият ва спорт вазири Тошкентнинг қатор тарихий-маданий ёдгорликларини, шу жумладан, Тўлебий мақбараси ва Хасти-Имом масжидини зиёрат қилди. Шунингдек, Асхат Ўралов ўзбекистонлик ҳамкасби билан юзма-юз учрашди. Томонлар маданият ва туризм соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этди.
Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт вазири:
- Жорий йил тадбирлари ўтган галгидан фарқ қилади. Авваллари одатда бор санъатни пойтахтда кўрсатар эдик. Бу сафар мазкур анъанани ўзгартирдик. Минтақаларда ҳам тадбирлар ташкил қилдик. Масалан, кеча Самарқандда “Қазақконцерт” катта тадбир ўтказилди. Унгача Тошкентда, “Туркистон” Маданият саройида иккита концерт намойиш этилди.
Икки давлат вазирлари биргаликда фильмлар суратга олиш, Қозоғистон кинокартиналарини Ўзбекистонда прокатга чиқариш, ўтказиш пунктларида чартер туристик автобусларини тўхтатмасдан ўтказиш тўғрисида келишиб олди. Шунингдек, Тараз, Туркистон ва Ақтау шаҳарлари Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан келишилган «Бир тур – бир минтақа» дастурига киритилиши таклиф қилинди.
Асхат Ўралов, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири:
- Маданият, санъат, спорт ва туризм соҳалари мамлакатларни боғловчи кўприк вазифасини бажаради. Халқаримизнинг умумий илдизлари, маданияти мавжуд. Асосий мақсадимиз - дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Биз бундай тадбирлар анъанага айланиши учун ҳаракат қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси