Туркистонга алоҳида мақом берилиши кутиляпти. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов Парламент Мажилисига қонун лойиғаси киритиш тўғрисидаги қарорини имзолади. Ҳужжат шаҳарнинг мамлакат маданий-маърифий, тарихий маркази сифатида шаклланиши, ривожланиши ҳамда фаолият юритиши, шунингдек, умумдавлат аҳамиятини тан олишнинг ҳуқуқий шартларини белгилаб беради. Қонун лойиҳасида Туркистоннинг маданий-маърифий, тарихий ва туристик марказ сифатида илгарилатилиши кўзда тутилган. Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, шу жумладан, Хожа Аҳмад Яссвий мақбарасининг умуминсоният мероси объекти сифатида муҳофаза қилинишига эътибор қаратилган. Қадимий иншоотларга зарари тегиши мумкин бўлган ҳар қандай қурилиш ишлари тақиқланади. Меъморчилик ёдгорликлари келгуси авлодларга бус-бутун, асл ҳолида сақланиши учун тегишли резерват ташкил этилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.