Уларга тантанали равишда сертификатлар топширилди. Икки йиллик таълим давомида ижрочилар юксак вокал маҳоратига эришди, пойтахтдаги ва хориждаги театрлар опера постановкаларида бош партияларни ижро этишди. Битирувчилар ҳисобида республика ва халқаро танловлар ғолибликлари бор. Гульдана Алдадўсова ҳам битирувчилардан. У нуфузли Хибл Герзмав вокал ижрочилари ва концертмейстерлар танлови махсус мукофотини олган.
Гульдана Алдадўсова, Astana Opera академияси битирувчиси:
- Биз бошқа юртларга кетмасдан, Қозоғистонда билимга эга бўлдик. Академиядаги икки йил давомида Чимарозанинг «Махфий никоҳ» операсида Лизетта партиясини, Россинининг «Севиля сартароши»да Розини партиясини куйладим, яқинда, атиги уч кун муқаддам биз Джаоккино Россинининг «Итальянка Жазоирда» операси премьераси бўлиб ўтди, унда мен Эльвира партиясини ижро этдим.
«Astana Opera» академияси ўқувчилари икки йил давомида ўзига хос муаллифлик дастури асосида таълим олишди. Машҳур халқаро коуч ва ўқитувчилар ёрдамида вокал маҳоратини, нутқ техникаси ва саҳна маданиятини эгаллашди, немис, итальян ва француз тилларини ўрганишди.
Айсулу Тани, Astana Opera ижрочи директори, халқаро академияси таълим бўлими мудири:
- Икки йил ичида 10-11 нафар ном қозонган халқаро вокал усталари келди. Яккахонларимизнинг ҳаммаси Қозоғистондан. Академиянинг вазифаларидан бири айнан опера вокал санъатини Қозоғистонда оммалаштиришдан иборат эди. Икки йил самарали ўтди, 5 та опера қўйилди, халқаро танловларда ғалаба қозонилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси