Туркистонда навбатдаги Миллий қурултойга тайёргарлик бошланди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг мазкур минтақага сафари давомида тадбир айнан ушбу вилоятда ўтказилиши маълум қилинганди. Давлат раҳбари таъкидлашича, қозоқ халқи учун аҳамиятли бўлган кўплаб қарорлар айнан шу заминда қабул қилинган. Президент таклифига кўра, Туркистонга мамлакатнинг маънавий-тарихий пойтахти мақоми берилиши режалаштирилган.
Дархан Сатибалди, Туркистон вилояти ҳокими:
- Туркистон мазкур мақомни олиши учун барча асосларга эга. У Марказий Осиё ва Турон даштларининг қадимий шаҳри. Шунинг учун Президентнинг топшириғи ва таклифи минтақани ривожлантиришга туртки беради.
Таъкидлаш лозимки, сўнгги тўрт йил ичида Туркистонга жалб этилган инвестиция ҳажми 8 марта ошди. 2019 йилдан буён вилоятга 2 миллиондан зиёд турист келган. Келгуси уч йил мобайнида минтақада саноат ва қишлоқ хўжалиги 1,5 марта ўсиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси