Қозоғистонда Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ягона базаси яратилди

Қозоғистонда Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ягона базаси яратилди

Қозоғистонда фахрийларнинг ягона маълумот базаси яратилди. Эндиликда ҳар бир фуқаронинг ушбу рўйхат билан танишиш, Улуғ Ватан уруши қатнашчилари бўлган яқинлари ҳақида маълумот қолдириш имкони бор.

Ақтўбе аҳолиси ҳам «Батирларға тағзим» сайтида қаҳрамонлар хотирасини абадийлаштириш ниятида. Вилоятдан фронтга 122 минг одам кетган. Минтақадан 35 нафар Улуғ Ватан уруши қаҳрамони чиққан. Улар қаторида  Малкеждар Бўкенбаев ҳам бўлган. Оилада оталар ва боболар жасоратини ҳамиша ёдда тутишади. Малкеждар Бўкенбаев Биринчи Белоруссия фронтида ўқчи взводга раҳбарлик қилган. Польшанинг Хелм шаҳри яқинидаги жангда ўзини кўрсатган. Қўл жангида немис офицерини ўлдирган, бешта солдатни асир олган. Яраланса ҳам жанг майдонини тарк этмаган.

Дина Бўкенбаева, совет иттифоқи қаҳрамони невараси:

- Буларнинг ҳаммаси бизнинг тарихимиз в тарихни унутмаслик керак. Ҳозир ҳамма нарса онлайн форматга ўтяпти, онлайн оммавий ахборот воситалари, кинотеатрлар,  таълим мавжуд. Шунинг учун сайт жуда долзарб. Ҳар бир одам Улуғ Ватан урушида қатнашган яқинлари, юртдошлари ҳақидаги маълумотни топиши мумкин.

Тинчлик даврида ҳам Малкеждар Бўкенбаев ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида халқнинг тинчлигини ҳимоя қилган. Ақтўбе ҳуқуқ институтига унинг номи берилган. Таъклим даргоҳида Совет Иттифоқи қаҳрамони шарафига музей ташкил қилинган, унда ноёб фотолар ва ҳужжатлар сақланади.  Материаллар Қозоғистон ва Россия архивларидан тўпланган. Ўқитувчилар ташаббуси билан чоп этилган китобда бу маълумотлар чоп этилган.

Зина Нуриш, М. Бўкенбаев номли Қозоғистон Республикаси ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ Ақтўбе ҳуқуқшунослик институти кафедра доценти: 

– Биз курсантлар ва музей томошабинларига қаҳрамонимиз ҳақида маълумот берамиз. Малкеждар Бўкенбаев ҳақида фильм намойиш этамиз. Битта китоб чиқди, иккинчисини тайёрлаяпмиз.

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда 381 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси ҳамда 98 минг нафар Ғалабага ҳисса қўшган шахслар яшайди.