Замонавий жамиятнинг фаровон ва барқарор ривожланишида аёллар ҳиссаси. Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди сессияларидан бири шу мавзуга бағишланган. Таъкидлаймиз, гендер масаласи, шунингдек, дунёда, жамиятда барқарорлик ва тинчликни мустаҳкамлашда аёллар роли мавзуси ушбу мулоқот майдончасида илк бора тилга олинмоқда.
Салтанат Алимқулова, тамаддунлараро мулоқотни ривожлантириш бўйича бош эксперт:
- Ечимни мулоқотдан, музокарадан излаш, тинчлик-барқарорлик ўрнатиш – давлатимиз позицияси шундай. Ва бундай ёндашув бутун инсоният учун ўта аҳамиятли. Ҳозирда майдончада муҳим гендер масалалари муҳокама қилинмоқда, улар аёлларнинг ижтимоий мақоми, диндаги ўрнига тегишли. Ушбу мавзулар нафақат бир давлат, балки бутун дунё учун аҳамиятли. Умуман, бирор дин йўқки, қизлар, аёллар ҳақида муқаддас гапларни айтмаган бўлсин, барчаси уларнинг жамиятдаги ўрни муҳимлигини таъкидлайди. Қатнашчилар айни шу жиҳатларни муҳокама қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.