Ёрқин ҳиссиётлар ва
Янги Йил нашидаси. «Астана Опера» театр труппаси Дубай маданий ҳаётида шундай
из қолдирди. 4 кун давомида қозоғистонлик артистлар беназир маҳоратини намойиш
қилди. Дастурни Генделнинг машҳур «Мессия» ораторияси очиб берди. Кейинги уч кун давомида балет
труппаси театрнинг симфоник оркестри жўрлигида «Дубай Опера»да ҳақиқий қиш
сеҳри – «Шчелкунчик» балетини намойиш қилди.
Айгерим Акимжанова,
мухбир:
- Эзгуликнинг
ёвузлик устидан қилган ғалабаси ҳақидаги янги йил эртаги икки юз йил аввал ёзилди.
Лекин Петр Ильич Чайковскийнинг бу балети жаҳондаги энг машҳур ва севимли
асарлар қаторидаги ўрнини йўқотмаган. «Астана Опера» театри Юрий Григоровичнинг
машҳур постановкасида 2014 йилда намойиш қилган. Спектакль унинг ташриф
қоғозига айланган, уни томоша қилиш учун «Дубай Опера»га минглаб томошабин
келди.
Уч кунда «Шчелкунчик»ни
10 мингдан кўпроқ одам томоша қилди. Залда аншлаг кузатилди, спектакль билетлари
бир неча ой илгари сотиб қўйилди. Турли давлат фуқаролари ташриф буюрди.
Теренс Старр,
томошабин, Лондон шаҳридан:
- Менга хореография
жуда ёқди, труппа ажойиб шаклда рақс тушди. Либослар чиройли. Ажойиб тартибда
ёритилиши рақслар ва либосларни янада очиб беради. Оркестр, акустика - муҳташам.
Река Косзта,
томошабин, Дубай шаҳридан:
- «Шчелкунчик» балетини
аввал ҳам кўрганман, лекин, менимча, бу постановка жуда юқори даражада
тайёрланган. Таассуротларга тўлиб турибман. Нақадар чиройли хореография, нақадар
ажойиб бадиий жиҳозланган!
Энергия уйғунлиги, нозик
ҳаракатлар. Дубайнинг бош театри саҳнасида яккахонлар ҳам, ёш артистлар ҳам
юксак техникасини намойиш этди.
Диас Қурманғази,
«Астана Опера» театри яккахони:
- Томошабинларнинг
қўллаб-қувватлаши сабабли қанот боғлагандек бўлдик. Улар бизни руҳлантирди, бор
кучимизни, малакамизни кўрсатишга интилдик. Бизни жуда яхши кутиб олишди, бу
эса бизга катта куч берди, барчамиз ҳиссиётларимизни яшира олмадик, қувончга
тўлдик.
Ва, албатта, Янги
Йил мўъжизаларини кутган томошабинларни руҳлантиришда маэстро – Қозоғистонда
хизмат кўрсатган Абзал Мухитдин раҳбарлик қилган «Астана опера» симфоник оркестри
ижросидаги Чайковскийнинг сеҳрли мусиқасининг ўрни ўзгача.
Абдумалик Сарманов таржимаси.