М. Ашимбаев III Марказий Осиё парламентлараро форумида нутқ сўзлади

М. Ашимбаев III Марказий Осиё парламентлараро форумида нутқ сўзлади

Сунъий идрок ва рақамлаштириш соҳаларидаги Марказий Осиё давлатлари қонунчилиги ўзаро мувофиқлаштирилиши, ўхшаш тамойиллар ва ёндашувлар қўлланилиши жуда муҳим. Бишкекда бўлиб ўтган III Марказий Осиё парламентлараро форумида Қозоғистон Парламенти Сенати раиси савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун ҳам унинг қонуний асосини мустаҳкамлаш кераклигига эътибор қаратди. Унинг фикрича, бу анжуман парламентлараро алоқалларни ривожлантиришдан ташқари, тарих, қардошлик алоқалари ва келажакка интилиш рамзига айланди. 

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси: 

– Биринчи форумда интеграциянинг парламентлараро ўлчови учун асос қўйилса, иккинчисида унинг кун тартиби кенгайди. Учинчи форум бизнинг аниқ мавзуларда ишлашга ўтганимизни кўрсатди. Давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасида юқори даражада кооперация ва ҳамкорлик ўрнатилиши лозимлигини кўрсатиб берди. Парламент вакиллари  сифатида биз Президентларнинг келишувларини самарали рўёбга чиқаришимиз керак.  

Қозоғистон делегацияси вакиллари Сенат раиси раҳбарлигида IX Қозоқ-қирғиз зиёлилари форумида ҳам қатнашди. Иштирокчилар маданий мерос ва адабий асарларни рақамли майдончада сақлаб қолиш муҳимлигига эътибор қаратди. Бундан ташқари, Маулен Ашимбаев Қирғизистон Республикаси Жўғўрку Кенеши раиси билан учрашди. Улар икки давлат парламентлари ҳамкорлиги аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболларини белгилаб олишди.  

Абдумалик Сарманов таржимаси