Хитойда Қозоғистон туризм йили бошланди

Пекинда Қозоғистон туризми йили доирасида туризм ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича форум ўтказилди. Қозоғистон ва Хитой компаниялари қатор ҳужатларни имзолади. Иштирокчилар Қозоғистон вилоятларидаги диққатга сазовор жойларни томоша қила олиши учун минтақа вакиллари кўркам ҳудудлар, дам олиш жойлари ва ҳамкорлик салоҳияти ҳақида гапирди. Жорий йилда Осмон ости давлатида Қозоғистон туризмини ривожлантириш учун 1,5 миллиард тенге ажратилган. Йил давомида Хитойда учрашувлар ўтказилади, турлар, кўргазма ва тақдимотлар ташкил этилади.  Умуман олганда, Қозоғистон туризми йилида ХХРдан келаётган меҳмонлар оқими ортиши кутиляпти. Вазирлик прогнозига кўра, бу кўрсаткич 2029 йилгача 4 миллион нафарга етиши кутиляпти. Мамлакат бўйлаб саёҳатлар қанчалик кўп бўлса – соҳанинг ривожланиш имкониятлари ҳам шу қадар кенг бўлади. Туризм соҳасининг ривожланиши 800 мингтагача янги иш ўрни очиши кутиляпти.  

Ермек Маржиқпаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири: 

- Фақат ўтган йилнинг ўзида Хитойдан Қозоғистонга келган туристлар умумий сони 15 марта ортади. Бу жуда муҳим кўрсаткич. Ушбу ютуққа аввало давлат раҳбарларининг икки томонлама музокаралари туфайли эришилди. Ўрта тузилган меморандумлар иқтисодга катта таъсир кўрсатади. Меморандумларнинг ҳаммаси аниқ мақсадларни кўзлаган. Уларнинг умумий қиймати бир неча миллиард доллар. 

Қайрат Садвақасов, «Kazakh tourism» миллий компанияси» ҲЖ бошқаруви раиси: 

- Фикримизча, Хитой бозорида энг оммалашиши мумкин бўлган туристик маҳсулот -  космик туризм бўлади. Бойқўнғирга ташриф, космик аппаратлар учирилиши. Буларнинг ҳаммаси Қозоғистон учун янги ва дунёда тенгсиз маҳсулот. Шу билан бирга агротуризм, гастрономик туризм илгари сурилади. Биздаги йил давомида оммавийлаштириладиган барча йўналишлар маълум вилоятларга бириктириб берилган. Воқеалар тақвими жуда тиғиз бўлиши кутиляпти. 

Хитойда Қозоғистон туризми йили доирасида Пекиндаги Миллий опера саҳнасида кенг кўламли концерт ўтказилди. 150 нафар қозоғистонлик артист Хитой аҳолисини маданиятимиз билан таништирди. Кираверишда меҳмонларни этноовул кутиб олди, меҳмондўстлик тимсоли – тайқазан ўрнатилди. Миллий ўзига хосликлар билан танишган меҳмонлар қозоқ халқи мусиқаси дунёсига ғарқ бўлди. Меҳмонлар қадимий чолғу асбобларининг ром этувчи овозини тинглади, артистларнинг ёрқин номерлари ва постановкаларини томоша қилди. Гулдурос қарсаклар узоқ вақт тинмади.  

Кэн Ян, Пекин шаҳридан: 

- Турист сифатида менга кўрганларимнинг ҳаммаси ёқди. Қизиқарли ва ёрқин тақдим этилди. Халқингизнинг маданияти бой ва гўзал. Юртингизга бориш, ҳаммасини ўз кўзим билан кўриш ҳақида ўйлаяпман.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.