11 ноябрь куни Қозоғистонда президентликка номзодлар ўртасида дебат ўтказилади. У дастур тақдимоти, муҳокамаси, шунингдек, турли саволлардан иборат бўлади. Марказий Сайлов Комиссияси сайловолди мунозара регламентини тасдиқлади.
Анастасия Шчегорцова, Қозоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси аъзоси:
- Биринчи босқичда сайловолди дастури тақдим этилади. Ҳар бир номзодга ўз дастурини тушунтириб бериш имконияти берилади. Бунга уч дақиқа вақт ажратилади. Иккинчи бочқичда мунозаралар бошланади. Иштирокчилар ҳар бир рақибига иккитадан савол бериши мумкин. Ўзи ҳам иккитадан саволга жавоб бериши зарур. Саволни ўйлаб олишга 30 сония, жавобга икки дақиқа вақт ажратилади.
Жами 271 хорижий кузатувчи аккредитациядан ўтди
Марказий Сайлов Комиссияси президент сайловларини назорат қилиш учун 271 нафар хорижлик кузатувчини аккредитациядан ўтказди. Бу ҳақда вазирликда маълум қилинди. Сентябрь ойидан буён 139 та кузатувчи халқаро ташкилотлар ва 8 та хорижий давлатдан рўйхатга олинди. Бу ойда Ташқи ишлар вазирлиги 134 нафар номзодни кўрсатди, улар қаторида жаҳоннинг 14 давлатидан 24 кузатувчи бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси