Қозоғистонлик Александр Недовесов теннис турнирида чорак финалга ўтди. «ATP 250 Astana Open»да жуфтлик разрядидаги биринчи доира ўйинлари якунланди. Мамлакатимиз эркаклар терма жамоасининг етакчиси Эквадор вакили Гонсало Эскобар билан дуэтда кортга чиқди, аргентиналик Себастьян Баэс ва испаниялик Бернабе Сапата Миральесни мағлубиятга учратди. Ўйинчиларнинг биринчи жамоаси иккинчисини 6:3 ҳисобида ютди. Маълумки, бу ўйин ғолибларининг рақиблари кейинроқ аниқланади. Қозоғистонлик теннисчи эътироф этишича, ўз майдонида беллашиш – икки карра масъулият юклайди, ғалабага умид эса юқори бўлади. Матчдан кейин ўтказилган анжуманда Александр Недовесов жуфтликда етакчи йўқлигини, ҳар иккала спортчи тенг ўйин кўрсатганини таъкидлади.
Александр Недовесов, теннисчи, (Қозоғистон):
- Менимча, биз ролларни алмаштириб, бир-биримизга
елка тутиб ўйнашимиз мумкин, бу ҳам, ўйлашимча, ютуғимиз, мен бирорта ёрқин
етакчини ажратиб кўрсата олмайман, эҳтимол, бизнинг жуфтликда ҳам, бу нарса
ҳамиша аҳамиятли, ўйин кетаётган вақтда кимдир бирор жиҳатдан ташаббусни ўзига
олиши, агар нимадир бўлса, шеригини қўллаб туриши мумкин ва ҳоказо, яъни шундай
мувозанатни сақлаб туриш жуда муҳим. Менимча, бизнинг ўзига хос жиҳатларимиздан
бири шундаки, бир-биримизга суяна оламиз.
Хуршида Абдуллаева таржимаси