Қозоғистон металлурглари Улуғ Ватан уруши иштирокчиларини ҳурматлайди. «АрселорМиттал Темиртау» компанияси раҳбарлари Қарағанди вилояти фахрийларини байрам билан муборакбод этди. Улар учун махсус концерт уюштирилди, қимматли совғалар тарқатилди.
Биджу Наир, «АрселорМиттал Темиртау» компанияси Бош директори:
- Барча ходимларимиз номидан сизга эҳтиромимни билдираман. Пойингизга бош эгаман. 1945 йилдаги Ғалабага сиз ҳисса қўшмаганингизда балки бирортамиз ҳозир шу ерда бўлолмасдик. Шунинг учун ҳам «АрселорМиттал Темиртау» компанияси ходимлари номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Жорий йилда Николай Куриленкога алоҳида эътибор қаратилди. У яқинда 95 ёшлик юбилейини нишонлади. Кекса бўлса ҳам фахрий куч ва қувватга тўла. Ўзини жанггоҳларга йўл олган вақти - 17 ёшдалиги каби ҳис қилишини билдиради. 77 йил аввал ёш солдат Ғалабани Польшада - Висла жарёси соҳилида кутиб олган.
Николай Куриленко, Улуғ Ватан Уруши Фахрийси:
- Армияга боришни жуда истагандим. Бу урушда отам ҳалок бўлганди, жанглар яқинда тугаб қолади, деб шошилганман. Шу тариқа армияга олишди. Ҳаво мудофааси қисмида, зенит артиллериясида хизмат қилдим.
Металлурглар шаҳрида ҳозир уруш фахрийларининг атиги олти нафари ҳаёт.
Абдумалик Сарманов таржимаси.