Бразилияда Ақтау яқинида ҳалокатга учраган самолёт қора қутисидаги
маълумотларни ўрганишга киришилди. Бу тадбирга Қозоғистон, Озарбайжон ва Россия экспертлари ҳам қўшилган. «Euronews» маълум қилишича, Авиация
ҳодисаларининг олдини олиш ва ўрганиш марказида компьютер технологиялари ёрдамида вазият моделлаштирилади,
самолёт тезлиги ва унинг траекторияси аниқ баҳоланади. Якуний ҳисоботда баён қилинадиган хулосалар, ИКАО Конвенциясига
мувофиқ, ҳалокатни ўрганиш ишига раҳбарлик қилаётган давлат – Қозоғистон
ҳукуматига етказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

