Туркистон вилоятида жигар трансплантацияси амалга оширилди

Туркистон вилоятида жигар трансплантацияси амалга оширилди

Туркистон вилоятида биринчи марта жигар кўчириш амалиёти амалга оширилди. 19 ёшли қиз онасига донорлик қилди. Ульяна Нурметова бир неча йилдан буён жигар трансплантация учун навбатда турган, аҳволи оғипрлашгач, қизининг фидокорлиги туфайли 48 ёшли аёлга бу органнинг ярми ўтказилди. Илғор технологиялар ва жарроҳларнинг маҳорати туфайли 7 соат давом этган амалиёт муваффақиятли ўтди.

Эльвира Сахавиддинова, донор: 

– Амалиёт имкони борлигини эшитганимиздан сўнг ундан фойдаланишга қарор қилдик. Врач билан маслаҳатлашдик. Тўла текширувдан ўтдим. Онам аҳволи оғир эди. Териси сарқиб кетганди. Ҳозир аҳволи барқарорлашди. Ўзини яхши ҳис қиляпти. 2-3 кун ичида юра бошлади. Буларнинг ҳаммасига шифокорлар туфайли эришдик. Врачлардан миннатдормиз!  

Туркистонлик врачларга мамлакат бош жарроҳ-трансплантологи Бўлатбек Баймаханов етиб келди. Энди маҳаллий мутахассислар бундай мураккаб амалиётларни мустақил ўтказиш ниятида. Жорий йилда яна иккита шундай амалиёт ўтказилиши режалаштирилган. Энг муҳими – одамлар умрини узайтиришга ёрдам бериш.  

Жанбўлат Дильдабеков, Туркистон вилояти клиник касалхонаси бош врачи:  

– Донор албатта соғлом бўлиши керак. Жигари, буйраклари ҳеч қачон касалланмаган бўлиши талаб қилинади. Унда қанд диабети, юқори қон босими бўлмаслиги керак. Шунда донорни тўла текширувдан ўтказамиз. Бу амалиётлар донор учун ҳам, реципиент учун ҳам хавфсиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси