7 миллиард доллар инвестиция ва рўйхатга олинган 1 минг 700 та компания. «Астана» халқаро молиявий марказининг 2016-2021 йиллардаги фаолиятини жаҳондаги энг йирик аудитор компаниялари тўртлигига кирувчи мустақил нозир текшириб чиқди. Аналитиклар берган маълумотга кўра, молиявий марказ бюджетдан олаётган маблағлар ҳажми тобора камайиб боряпти. Жорий йилда ўтган йилдагидан 15,5 фоизга кам. Марказга боғлиқ ташклотлар тўлаётган солиқ эса тобора кўпайиб боряпти. Жорий йилнинг 10 ойида жами 17 миллиард тенге бюджетга ўтказилган. Экспертлар прогнозига кўра, 2022 охиригача бу кўрсаткич 20 миллиарддан ошади ва давлат бюджетидан икки йил давомида марказга ўтказилган маблағ ўрнини тўлдиради. Аналитиклар таъкидлашича, унинг адлия хизматига талаб ошиб бораётгани ҳам муҳим кўрсаткич. Молиявий марказ суди ва халқаро арбитраж маркази жами 1 минг 400 та қарор чиқарган. Умуман олганда, марказ 2025 йилгача мўлжалланган ривожланиш стратегиясида кўрсатилган асосий марраларга эришди.
Абдумалик Сарманов таржимаси