Ақтау порти орқали маҳсулот жўнатиш 24 фоизга ортди

Ақтау порти орқали маҳсулот жўнатиш 24 фоизга ортди

Ақтау денгиз порти орқали ўтган йилга нисбатан юк ташиш ҳажми 24 фоизга ортди. 7 ой ичида икки ярим миллион тонна қуруқ юк ва нефть жўнатилди. Қозоғистон магистрал темир йўллар тармоғининг йирик оператори берган маълумотга кўра, денгиз дарвозаси орқали 142 минг тонна дон, 114 минг тонна металл ва 13 мингтадан зиёд контейнер жўнатилган. Нефть жўнатиш ўтган йилга нисбатан 58 фоизга ошди ва 1 миллион тоннадан ошди. Бунга экспорти қилинаётган Қозоғистон нефтини «Боку - Тбилиси – Жайхан» йўналишига буриш орқали эришилди.