Қозоғистонлик Дана Кариева NASAда стажировкадан ўтади. Июль ойида Республика физика-математика мактаби битирувчиси «United Space School»-га икки ҳафталик ўқишга боради. У стажировка учун ҳужжат топширди ва икки босқичли саралаш танловидан ўтди. Аввалига ўзи ва илмий тадқиқотлари, космосга парвоз, фазодаги саёҳат тўғрисида эссе ёзиб жўнатди. Ҳужжатларни кўздан кечирган мутахассислар тез орада Дана билан боғланди. Шу тариқа, юртдошимиз жаҳоннинг энг кучли ўқувчилари элликталигига кирди. Эндиликда космик парвозлар мавзусида астронавтлардан сабоқ олади.
Дана Кариева, Республика физика-математика мактаби битирувчиси:
- Бу билимлар мен учун фойдали бўлишига ишонаман. Чунки космик, глобал тадқиқотларда иштирок этганлардан ўрганиш имкониятига эга бўламан. Яъни маълумотларни уларнинг ўзидан эшитамиз. Бу одамлар билан шахсан учрашаман. Биз космонавтлар билан онлайн шаклда мулоқот қиламиз. Муҳандис ва раҳбарлар билан ҳам. Шунинг учун бу иш истиқболли, кўплаб имкониятларга йўл очади, деган ўйдаман.
Келажакда Республика физика-математика мактаби битирувчиси у севган фанлар – физика, математика, космосни бирлаштирувчи стартап яратиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси