Қозоғистонда
гўшт чорвачилиги барқарор ривожланяпти, соҳанинг энг юкск ютуқларидан бири
сифатида қозоқ оқбош қорамоли зотининг ривожланиши кўрсатиляпти. Сўнгги ўн йил
ичида унинг сони салкам 10 марта ошди ва салкам 800 мингтага етди. Давлат
ёрдами, замонавий селекция усуллари ва янги технологиялар жорий этилиши шундай
натижа берди, дея таъкидлади экспертлар. Qazaq Aqbas бугунги кунда ўсишнинг янги босқичида, у
Қозоғистондаги гўшт берувчи йирки шохли қорамолнинг энг йирик популяцияси. Бу
зот гўштининг сифати туфайли хорижликлар ҳам унга эътибор билан қарайди. Айни
вақтда, фақат молнинг ўзи эмас, ирисй материалига ҳам талаб қатта. Россия, Монголия, Қирғизистон ва
Ўзбекистон унга қизиқиш билдирди. Астанада бўлиб ўтган «Qazaq Aqbas. Миллий
бойлик» китоби тақдимотида мамлакатда ўн йиллардавомида олиб борилган кенг
кўламли селекция ишлари, қозоқ оқбош молининг халқаро даражада тан олиниши
ҳақида ҳикоя қилинди. Экспертлар фикрича, бу зотнинг 75 йиллигига бағишланган
бу асар илмий аҳамиятга эга. Айни вақтда, уни қозоқ чорвачилигининг кўп асрли
анъаналарига ҳурмат белгиси сифатида кўриш мумкин.
Қуаниш Сулейменов, «Қозоқ оқ бош зотлари Республика палатаси» директорлар кенгашининг мустақил
эксперти:
- Қозоқ оқ бош зоти палатаси доирасида бир қанча
шартнома туздик. Сўнгги 7 йил ичида Канаданинг ВайтЭли компанияси билан бирга
ишлаяпмиз. 12 та жиҳозланган махсус технологиялар келтирдик, хўжаликларга
ўрнатдик, энг яхши молларни, буқаларни, оқ бош зот берувчиларни саралаб
оляпмиз. Қуруқ хашак қолдиғи бўйича бу зот дунёдаги илғор бештикда. Энг яхши
буқаларга келганда, қозоқ оқ бош буқаси дунёнинг илғор 150 зоти қаторида.
Абдумалик Сарманов таржимаси

