Туркистон вилоятида 1,2 миллион туп кўчат ўтқазилади

Туркистон вилоятида 1,2 миллион туп кўчат ўтқазилади

Наврўз арафасида Туркистон вилоятида дархт кўчатлари ўтқазиш бошланди. Жорий ймлда минтақада бир миллионтадан кўпроқ ниҳол экиш мўлжалланган, уларнинг ярмидан кўпроғи баҳор кунлари ўтқазилади. Барча туманларда кўкаламзорлаштириш кампанияси давом этяпти. акцияларда ёшлар ҳам, кексалар ҳам, давлат идоралари ходимлари ҳам қатнашяпти. Қазиғурт туманининг Атбулақ қишлоғи аҳли ҳам ўз қишлоғига яшиллик бахш этиш ниятида. Улар кўплаб кўчатлар харид қилишди ва ўтқазишга киришишди.

Бауржан Ибрагимов, Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист:

Ёшми, қарими – ҳар ким йўлидан келганича ёрдам кўрсатяпти. Бу ерда қўлида курак кўтаришга ярайдиган одамларнинг ҳаммаси ишлаяпти. Ҳаммасига миннатдорчилик билдиришни истайман! Биз ёш авлодга намуна бўлишимиз керак! Қадрдон диёримизга биз ғамхўрлик қилмасак, буни кимдан кутамиз?

Абдумалик Сарманов таржимаси