Туркистон турк дунёсининг туристик марказига айланиши мумкин

Туркистон турк дунёсининг туристик марказига айланиши мумкин

Туркистон турк дунёси туристик пойтахтига айланиши мумкин. Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Турк давлатлари ташкилоти туризм вазирлари йиғилишида Маданият ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев шундай таклиф билдирди. Тадбир доирасида мамлакатлар орасида рейслар сонини кўпайтириш, Ипак йўли туристик салоҳиятини аниқлаб олиш, қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш кўзда тутилган. Экспертлар фикрича, жаҳон туризми харитасида Марказий Осиёнинг бирорта давлатига нисбатан бир неча давлатига саёҳат қилиш имконияти кўпроқ талабга эга бўлади. Саммит давомида  таъкидлашларича, ундан мақсад турк дунёсини XXI асрнинг энг муҳим иқтисодий, маданий ва гуманитар минтақаларидан бирига айлантиришдан иборат. Ташкилот туризм вазирларининг навбатдаги йиғилиши 2023 йилда Туркистонда ўтказилади.