1 май - Халқ бирдамлиги куни

1 май - Халқ бирдамлиги куни

1 майда Қозоғистонда Халқ бирдамлиги куни нишонланади. 1995 йилда таъсис этилган ушбу байрам ўттиз йилдан ошиқроқ вақтдан бери кўпмиллатли мамлакатда тинчлик, ўзаро ҳурмат ва маданий мулоқот аҳамиятини эслатиб келади. Мазкур сана давлат даражасида белгилаб қўйилгани алоҳида аҳамият касб этади. 140 га яқин этнос вакиллари бир чанғароқ остида яшаб келаётган республикамизда этнослараро ҳамжиҳатлик давлат сиёсатининг асосий устуворлиги бўлиб қолаверади. Қозоғистон Халқи ассамблеяси «Халқ кенгаши»га ўзгаради. Ушбу ижтимоий тузилма барча минтақалар ва этномаданий бирлашмалар вакилларини бирлаштирган ҳолда, қонунчилик ташаббуслари ҳуқуқини олади.


Максим Рожин, Қозоғистон Республикаси Парламенти депутати:


- Бугун биз янги Конституцияни қабул қилиш асносида нисбатан такомиллашган фаолият ҳақида сўз юритяпмиз, чунки Халқ кенгаши сиёсий жиҳатдан муҳим, салмоқли органга айланади. Ва, шубҳасизки, Халқ кенгашида ассамблея тажрибаси ҳисобга олинади. Умуман, демоқчи бўлганим, бирдамлик кунида ягона қозоқ чанғароғи остида тинч-тотув яшаш учун ассамблеяда бирдамликнинг асосий боғловчи элементи аслида Қозоғистон халқи эканлиги ҳақида айтиб ўтиш шарт, деб ўйлайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси