Ижтимоий драма сюжети ноанъанавий шаклда – имо-ишоралар тилида тақдим этилди. Спектакль Петропавловскдаги эшитишда муаммоси бор болалар мактаб-интернати қошида очилган театр жамоаси томонидан саҳналаштирилган. 5 йил давомида Миллий Дельфи қўмитаси аъзоси бўлган жамоа кўплаб халқаро танловлар совриндори бўлган. Бу сафар ҳам у пойтахт томошабинлари томонидан юқори баҳоланди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:
- Инклюзивлик, тўсиқларни олиб ташлаш нафақат ишга кириш, нафақат транспорт, нафақат давлат идоралари, балки ижодда ҳам намойиш қилиниши зарур. Биз болаларимиз нақадар иқтидорли эканлигини кўриб турибмиз. Давлат раҳбари имкониятлари чекланган, алоҳида эътиборга муҳтож болаларга катта ёрдам кўрсатяпти. Биз ҳам бу йўналишда имкониятлар яратиш мақсадида, болаларимиз, ёшларимиз ижодий салоҳиятини ошириш учун тизимли қадамларни амалга оширишимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси