2025 йилга бориб Астана шаҳри ялпи ички маҳсулотида кичик ва ўрта бизнес улуши 60 фоизгача ортиши кутиляпти. Шаҳар иқтисод ва бюджетни режалаштириш бошқармаси берган прогнозга кўра, келгуси икки йил давомида минтақа ялпи маҳсулоти ҳажми 4,5-5,5 дан ўсишда давом этади ва 2025 йилда салкам 12 триллион тенгени ташкил қилади. Ўтган йили бу кўрсаткич 8 ярим триллиондан ошганди. 2023 йилда бюджет даромадлари беш юз йигирма етти миллиард тенгени ташкил қилди. Бунга солиқ ва солиқдан бошқа тушумлар, асосий капитал сотилишидан келган даромад киради. 27 августда бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида 2023-2027 йилларга бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнози маълум қилинганди. Асосий сценарийга кўра, ялпи ички маҳсулот ўсиши ўртача 3,9 фоизга, 2023 йилда 4 ва 2027 йилда 4,2 фоизга юксалиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.