Бу кўрсаткич 4 миллиард долларга етади. Янги саноат савдо-логистика хаби очилиши бу кўрсаткичга эришишга ёрдам беради. У икки республика чегарасида бунёд этилиши кутиляпти. Астана халқаро форуми доирасида тегишли ҳукуматлараро шартнома имзоланди.
Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари, савдо ва интеграция вазири:
- Бу бизнинг яхши иқтисодий қўшничилик муносабатлари сари қўйган янги қадамимиз. Бизнес учун катта муваффақият. Бугун биз учун тарихий кун. Шартнома бир неча йил давомида ҳозирланди, деталларга аниқлик киритилди, инвесторлар белгиланди, ҳар икки томондан турли давлат органлари вакиллари ишлади.
Данияр Амангелдиев, Қирғизистон Республикаси иқтисодиёт ва тижорат вазири:
- Фикримча, бу қурилиш ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларимизни кучайтириш учун янги туртки беради. Товар айланмасини кенгайтиради. Иккала президент томонидан бор салоҳиятни фақат савдода эмас, саноат кооперациясида ҳам кенгайтириш тўғрисида топшириқ берилди.
AIF якунида инвестициялар жалб этишга, иқтисодий ривожланишга доир қатор шартномалар имзоланди.
Алибек Қуантиров, Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири:
- Фақат АҚШ эмас, Европа, Жанубий-Шарқий Осиё ва бошқа давлатлар компаниялари Қозоғистонда ишлашга қизиқиш билдиряпти. Одатдагиларидан ташқари машинасозлик, қайта ишлаш саноати, креатив иқтисодиёт билан шуғулланиш ниятини билдирмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.