Бугун Давлат раҳбари Туркийлар Парламент ассамблеясига аъзо давлатлар парламент раисларини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу учрашувнинг муҳимлигини таъкидлади. Президент фикрича, Парламент ассамблеяси жуда муҳим сиёсий тузилма. Парламент ассамблеясининг фаолияти туфайли туркийлар йилдан йилга жипслашяпти. Халқаро таъсири ва нуфузи ортиб боряпти. Президент мамлакат Парламент ассамблеяси ташаббусларини қўллаб-қувватлашини, туркийлар интеграциясига ўз ҳиссасини қўшишини билдирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Қозоғистон Туркий давлатлар ташкилоти асосчиларидан бири. Биз ушбу тузилма мамлакатларимизнинг иқтисодий, маданий ва гуманитар ривожига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Фикримизча, унинг салоҳияти умумий мақсадларга эришиш учун ишлатилиши керак. Ўтган йили Қозоғистон Туркий давлатлар ташкилотига раислик қилди. «TURKTIME» шиори остида биз қатор лойиҳаларни рўёбга чиқардик. 100 тача тадбирлар ташкил қилинди, улар туркийлар интеграцияси чуқурлашишига туртки берди. Астанада дунёни Буюк Дашт цивилизацияси билан таништирган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтказилди. Ягона туркийлар алфавити тасдиқланишини тарихий воқеа, деб аташ мумкин.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилотига доимий вакиллар тайинланиши эслатди. Бундан ташқари, мамлакатлар ўртасида савдо, иқтисод, энергетика, молия ва инвестиция соҳаларида алоқалар кенгайтирилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Туркий инвестициявий жамғарма фаол иш юритяпти. Буларнинг ҳаммаси туркий интеграцияни мустаҳкамловчи қадамлар. Биз Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари натижаларини юқори баҳолаймиз. Эришилган шартномалар сифатли рўёбга чиқарилишига эътибор. Яқинда Венгрияда бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви катта самара берди. Қозоғистон ижобий тенденциялар давом этишидан манфаатдор. Мен келгуси саммитни муқаддас Туркистон шаҳрида ўтказишни таклиф этдим.
Давлат раҳбари сўнгги йилларда рўёбга чиқарилган мажмуавий сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга тўхталиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қонун ва интизом» тамойилига асосланган Адолатли Қозоғистон қурилишини якуни мақсад, деб кўрсатди. Президент Астанада Туркий давлатлар парламент ассамблеяси йиғилиши ўтказилишини қўллаб-қуввватлашини таъкидлади. У «TURKTIME: парламент дипломатияси аҳамияти» шиори остида ўтяпти. Давлат раҳбари замонавий чорловлар даврида ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

