Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Амал куни билан табриклади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Амал куни билан табриклади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Наврўз келаётганидан дарак берувчи Амал куни билан табриклади. Қадимий анъаналарга кўра, бу кунда одамлар яқинларини зиёрат қилади, бир-биридан хабар олади, узун қишдан қандай чиққани сўрайди, ёшлар оқсоқолларнинг дуойи-фотиҳасини олади. Давлат раҳбари таъкидлагани каби, залқнинг бундай урф-одатлари ёш авлодда ўзаро меҳр, дўстлик, меҳр-муҳаббат туйғуларини тарбиялайди. Замонавий Қозоғистонда бу фазилатлар Ҳалол фуқаро концепциясида ўз аксини топган. Кўришув анъанаси эса умуммиллий миқёсда нишонланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси