Қозоғистонда аҳолини қайта рўйхатга олишнинг якуний натижалари 2023 йил биринчи чорагида эълон қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси раҳбари Нурбўлат Айдапкелов маълум қилди. Унинг айтишича, қайта саноқни ўтказиш учун 3,5 мингта махсус пункт фаолият юритди, шунингдек, узлуксиз колл-марказ - 1446 ҳам. Маълумот йиғиш жараёнига 25 мингга яқин ходим жалб этилди. Миллий статистика бюроси раҳбари қозоғистонликлар электрон шаклдаги қайта саноқдан ўтишда кўпроқ фаоллик намоён қилган. Бу онлайн-сўровга жалб қилинишнинг ўрта Европа кўрсаткичига мос келади.
Нурбўлат Айдапкелов, Миллий статистика бюроси раҳбари:
- Қайта саноқ аҳолининг барча қатламини қамраб олди. 42,5 фоиз қозоғистонлик онлайн-сўровдан ўтди, 57,5 фоизи ялпи сўровда иштирок этган. Кўриб турганингиздек, мамлакат аҳолиси онлайн-саноқда фаол қатнашди. Бюро олинган маълумотларни қайта ишлашга киришди, якуний натижаларни жорий йил декабрида чиқарамиз. Ҳаракат режасига биноан, саноқ бўйича якуний натижа чиқариш 2022 йил ўрталарига белгиланган, биз қайта саноқнинг тўлиқ натижасини 2023 йлининг 1-чорагида маълум қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси