Қозоқ орнаментларини бир ерга жамлаш, ўрганиш ва бой хилма-хиллигини сақлаш. Республикамизда махсус лойиҳа ишга туширилди. Унинг ташкилотчиси – Ҳунармандлар уюшмаси. Иштирокчилар йил давомида минтақалар бўйлаб экспедиция ўтказади, мамлакат музейларини тадқиқ қилади ва ҳунармандлар устахоналарига боради. Бу ерда натижалар асосида амалий санъатнинг онлайн-базасини яратиш режа қилинган. База мунтазам равишда анъанавий дизайн ва миллий техника борасидаги маълумотлар билан бойитиб борилади. Шунингдек, унга орнаментлар мазмуни, уларнинг келиб чиқиши, қўллаш, турфа буюмларда ишлатиш қоидалари, ушбу ҳунарнинг ҳар бир гуруҳида изн берилган ранглар гаммаси ва бошқа кўпгина жиҳатлар хусусидаги нодир маълумотлар киритилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.