Тадқиқотни грант асосида молиялаштириш танлови бошланди

Тадқиқотни грант асосида молиялаштириш танлови бошланди

Қозоғистонлик ёш олимлар ўз тадқиқотлари учун давлатдан маблағ олиш имконига эга. Тез кунларда «Ёш олим» дастури бўйича танлов бошланади. Фундаментал ва амалий фанлар бўйича тадқиқот юритаётган олимлар грант олади. Мамлакат Фан ва олий таълим вазирлиги маълум қилишича, талабгорлар табиий захиралардан, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсидан самарали фойдаланиш; минерал ва углеводород хомашёси, янги материаллар қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш; энергетика ва машинасозлик; табиий, ижтимоий ва гуманитар фанларда илмий тадқиқотлар; ахборот, коммуникация ва космик технология ҳамда бошқа йўналишларда қатнашиш учун ариза топшириши мумкин. Таъкидлаш лозимки, ҳужжатлар 3-31 октябрь кунлари давомида Давлат илмий-техник экспертиза миллий маркази сайтига топширилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси