Туризмга оид видеоролик Европада мукофот олди

Қозоғистонга саёҳат ҳақида тайёрланган видеоролик Португалияда ҳар йили ўтказиладиган ART&TUR халқаро туристик кинофестивалида 2 та мукофот олди. Мамлакатимиз ижодкорларининг дақиқали видеосида Буюк  Даштнинг табиий ва тарихий объектлари намойиш этилган. Роликда Қатар, Бельгия ва Қозоғистон тревел-блогерлари Туркистон ҳамда Алматини кезганича, томошабинларни мамлакатимизнинг янги қирраларини кашф этишга чақиради.

Ернур Кенжебеков, «Kazakh Tourism» матбуот котиби:
– «Kazakhstan - Like Never Before» икки тоифада: «Энг яхши мамлакат ролиги» ва «Энг яхши реклама кампанияси»да ғолиб бўлди. Мазкур майдончада аввал ҳам муваффақиятга эришилган. 2021 йилдаги фестивалда Kazakh Tourism миллий компанияси яратган «Travelstan» «Энг яхши мамлакат ролиги» бўлган. Ўтган йили «Қозоғистон  Томас ва Люси Аткинсон нигоҳида» коммуникация лойиҳаси иккинчи ўринни олди.

Таъкидлаш лозимки, таркибига кино, туризм, маркетинг ва коммуникациялар бўйича экспертлар кирган халқаро ҳакамлар ҳайъати энг яхши намуналарни саралади. Танловда мустақил видеороликлардан ташқари, йирик реклама кампаниялари, фильмлар, анимация, веб-мақола ва теледастурлар ҳам қатнашди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.