Гиламлар, идиш-товоқ, кийим-кечак, заргарлик буюмлари, био- ва эко товарлар... Қозоғистон дизайнерлари, усталари ва ҳунармандлари дунёдаги энг йирик, Германияда ўтказиладиган «Berlin Bazaar-2023» ярмаркасида иштирок этди. Республика миллий павильонида истовчилар халқимиз анъаналари, урф-одатлари, маданияти ва маиший турмуши билан танишди. Шунингдек, Қозоғистоннинг табиат манзаралари, курорт зоналари, ўзига хос табиий ландшафтлари, туристик салоҳияти билан таништирилди. Бунинг учун махсус экранлар қўйилди.
- Қозоғистон санъати ва маданияти кўргазмасидан катта таассурот олдик. Таомларнинг мазаси ажойиб, миллий таомлар қойил-мақом эди. Павильонингизга бориш ва Қозоғистон нималарни тақдим этаётганини кўриш бизга жуда мақбул бўлди.
- Қозоғистон – ажойиб мамлакат. Павильонингиз кўргазмадаги энг каттаси экан. Қишки миллий кийимлар, қозоқ орнаментлари туширилган шарфлар ва вуаллар менга жуда ёқди. Булар Европа учун янгилик. Қозоғистон коллекцияси ғаройиб, у кўплаб мода намойишларига мос келади.
- Жуда кўп одамлар қизиқади,
сўрайди. Менимча, бу маданиятимиз билан танишишнинг яхши имконияти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.