Қозоғистон фуқаролигидан воз кечишни истаганлар сони 22 марта камайди

Қозоғистон фуқаролигидан воз кечишни истаганлар сони 22 марта камайди

Қозоғистонда сўнгги олти йил ичида фуқароликдан воз кечишни истаганлар сони 22 марта камайди. Қозоғистон Президенти қошидаги Фуқаролик бўйича комиссия йиғилишида Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин таъкидлашича, бу факт Қозоғистон фуқаролигининг дунё миқёсида нуфузи ортиб бораётганини, ватандошлар юртимиз келажаги ёрқинлигига ишонишини кўрсатади.  

Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси: 

- Умуман олганда, сўнгги йилларда Қозоғистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш масаласида ижобий динамика кузатиляпти. Агар 2019 йилда бундай ариза берганлар сони 1 минг 700 киши бўлса, 2020, 2021, 2022, 2023 йилларда 100 нафар атрофида кузатилди. Ўтган йили эса атиги 77 нафари фуқароликдан воз кечди.   

Абдумалик Сарманов таржимаси