Барча жараёнларни рақамлаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва инвестициявий фаоллик ошуви. Туризм соҳасида қандай ўзгариш ва янгликлар мавжуд ва яна нималар қилинади, бу ҳақда маданият ва спорт вазириа Даурен Абаев сўзлаб берди. Унинг айтишича, бугунги кунда бу соҳа фаол ривожланмоқда. У таъкидлаганидек, E-Qonaq дастури ҳал қилувчи қарор бўлди, бу хорижлик сайёҳларни тўхтаган жойида ҳисобга олиш имконини беради. Бу эса миграция органларига статистикани қисқа вақтда олишда ёрдам беради.
Даурен Абаев, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири:
- Тизим ишлаяпти. Яна бир марта айтаман, ҳамкасблар, менга туризм бўйича кўп савол берилади, айни пайтда илгари сира муҳокама қилинмаган нарсалар ҳақида фикрлашмоқдамиз. Тизимлаштирувчи чоралар пакетига эгамиз, бу бизда бор, уни тўлдирамиз, яхшилаймиз.
Вазир маълум қилишича, мамлакат бизнесида инвестициявий фаоллик геометрик прогрессия бўйича ўсмоқда. Қозоғистоннинг 10 та вилоятида кейинги 3 йил ичида 270 дан ортиқ лойиҳа ишга туширилди. Республикамизда номи жаҳонга танилган, инвесторлар маблағи эвазига қурилган замонавий бинога эга отеллар сони тобора кўпаймоқда. Юртимизда, масалан, «Rixos Turkistan» ва «Hampton by Hilton» сингари меҳмонхоналар, «Tetys Blu» парки, Туркистондаги «Керуен-Сарай» ва кўплаб бошқа объектлар қурилган.
Даурен Абаев, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири:
- Сайёҳ биз учун денгиз бўйида дам олувчи меҳмон эмас. Экотуризмни ҳам, сайр туризмини ҳам, тоғ туризмини ҳам, бошқасини ҳам ривожлантириш шарт. Имкон қадар кўпроқ таклиф билдириш, сайёҳ танловда қийналмаслиги лозим. Ҳа, тушунамиз, ҳозирда талаб ошиб боряпти. Инвестор ҳам буни тушунади. Инвесторлар қуришни истайди, атрофда майдонча яратади. Ҳозирда Баянаулда ҳам қуриляпти, коттежли шаҳарлар, турли пансионатлар реставрация қилиняпти.
Айтиш лозимки, бу мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатади. 2025 йилга қадар Қозоғистонда 60 мингта янги иш ўрни яратилади. Инфратузилма яхшиланади, хорижий туристлар юртимизга келиши ҳам кўпаяди. Таъкидлаймиз, Британия бэкпекерлар жамияти ўтган йили Қозоғистонни
фаол экосаёҳат ихлосмандлари учун энг яхши давлатлар бешталигига киритган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси