Қозоғистон жанубида – кучли жазирама

Қозоғистон жанубида – кучли жазирама

Туркистон вилоятида кучли жазирама давом этяпти. Синоптиклар прогнозига кўра, минтақада келгуси ҳафта давомида ҳарорат 40 даражадан юқорига кўтарилади. Жазирама кунларда тиббиётчилар сурункали касалликларга чалинганлар соғлиғига эътиборли бўлишини тавсия қилади.

Асия Қидирбаева, синоптик:

- 21-22 июль кунлари жазирама авж нуқтасига етади, ҳарорат 45 даражагача боради. Бу ҳолат июль ойи учун янгилик эмас. Ҳар йили шу ҳолат кузатилади.

Айназ Ахметова, шифокор:

- Жазирама иссиқда қон қуюқлашади, тромблар пайдо бўлиши мумкин, Юрак-қон томир касалликларига чалинганлар учун хавфли ҳолат.

Шифокорлар иссиқ кунларда мўътадил ҳаволи биноларда бўлишни тавсия қилади. Лекин кондиционерлардан мунтазам фойдаланиш шамоллашга олиб келиши мумкин. Яхшиси, совутгичлар қўшни хонада ишлаб турсин. Шунингдек, кўпроқ сув ичиш ва зарурат бўлмаса, ташқарига чиқмаслик керак.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.