Миллий гвардиячилар либосини миллий орнаментлар безайди

Миллий гвардиячилар либосини миллий орнаментлар безайди

Қозоғистонда Ғалаба кунига бағишланган парадга тайёргарлик давом этмоқда. Шу кунларда унинг қатнашчилари учун либослар тикиляпти. Сифатли газмолдан ҳарбий стандартларга мувофиқ тайёрланган форма аскарларга кўрк беради. Тантанали тадбир мукаммал ўтишига хизмат қилади. Миллий гвардия тикувчилик устахоналарида ҳар бир аскарнинг шахсий ўлчамларига кўра кийимлар тайёрланяпти. Улар миллий орнамент элементлари билан безатилади. Бундай ечим Ғалаба руҳини бўрттириш, анъаналарни аскарларнинг замонвий қиёфаси билан уйғунлаштиришга хизмат қилади. Эслатамиз, парадда 400 нафардан зиёд Миллий гвардия ходими хизмат қилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси