Дунёда Қозоғистон туристик йўналишларига қизиқиш ортиб боряпти. Экспертлар
фикрича, хорижлик туристларни аввало мамлакат табиатининг хилма-хиллиги, номадлар
маданий мероси ва замонавий ютуқлар уйғунлиги, ўзига хос меҳмоннавозлик жалб
этади. Ҳар бир инсон мамлакатимиздаги диққатга сазовор жойларнинг қизиқарли
қирраларини топа олади, бетакрор ҳиссиётларга ғарқ бўлади. Ҳиндистонлик Нареш Шандили иккинчи марта Алматига келди. Ўзининг айтишича, уни
шаҳарнинг ғаройиб муҳити мафтун этган.
Нареш Шандили, турист:
– Биз Алматини яхши кўрамиз. Меҳмондўст одамлар яшайди. Кейинги сафар
албатта оилам билан бирга келиш ниятидаман. Ҳозир дўстларим билан сайр қиляпман,
ажойиб жойларни кўрсатяпман. Ҳаммасига ёқди.
Қозоғистонга Ҳиндистон, Хитой, Италия, Буюк Британия, Яқин Шарқ
мамлакатларидан меҳмонлар ташриф буюради. Статистикага кўра, хорижликлар энг
ёқтирган жой – Алмати тоғ кластери. Лекин экспертлар бизда бундан бошқа
қизиқарли жойлар, пляжлар ҳам кўплигини таъкидлайди.
Асем Кўзбағарова, туроператор директори:
- Мамлакатимизда ривожлантиришимиз мумкин бўлган бир қанча локациялар бор.
Улар қаторида, биринчи навбатда, Каспий денгизи соҳилларини кўрсатишим мумкин. Шимолий
Қозоғистон кўллари ҳам ажойиб. Балхашни, Алакўлни айтмайсизми.
Бутундунё иқтисодий форуми маълумотига кўра, Қозоғистон саёҳатлар ва туризмни
ривожлантириш индексида мавқеини кучайтирди. Мамлакат 14 поғонага кўтарилди ва
119 давлат ичида 52-ўринга чиқди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.