Қозоғистонда уй-жой нархи қимматлашиб бормоқда. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, сентябрь ойида баҳолар августдагидан 1,1 фоизга ортган. Қайта сотилган иккиламчи бозорда бир квадрат метр уй-жой баҳоси ўртача 474 минг тенгедан ошган. Энг юқори ўсиш Ақтўбеда кузатилди, минтақада нарх 17 фоизга кўтарилди. Ақтау, Қўстанай, Жезқазған, Павлодар ва Уральскда ҳам фарқ катта. Аналитиклар ҳисоб-китобига кўра, ижара баҳоси 14,5 фоизга кўтарилган. Шинам шароитли уй-жойларда ижара нархи бир йил ичида ўртача 47,2 фоизга кўпайган, иккиламчи квартиралар баҳоси 26 фоизга, янги уй-жой баҳоси 18 фоизга ортди.
Абдумалик Сарманов таржимаси