Қозоғистонда қишлоқ ҳокимлари сайлови бўлиб ўтди

Қозоғистонда қишлоқ ҳокимлари сайлови бўлиб ўтди

Қозоғистондаги 27 та қишлоқ округида ҳокимлар сайланди. Ақмўла, Ақтўбе, Алмати, Қарағанди, Қизил Ўрда ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида мазкур лавозимга янги номзодлар сайланди. Ақмўладаги 11 та қишлоқда 38 нафар номзод ҳокимликка даъво қилди. уларнинг 80 фоизи – ўз-ўзини кўрсатганлар.

Андрей Тищенко, Айдабул қишлоғидан:

- Бу жуда муҳим жараён, биз кимни сайлаб олаётганимизни ўзимиз билиб оламиз. Уларнинг ишини кузатамиз, қобилиятини баҳолаймиз. Мамлакат ва қишлоқ  ҳаётида бу муҳим воқеа. Янги иш ўринларини ҳал қила олмас. Лекин ободончиликка киришиш керак. Йўллар, ёритгичларни ҳал қилиши зарур.

Елена Мейер, Айдабул қишлоғидан:

- Бизда ўз ҳокимимизни сайлаш имконияти туғилди. Номзодлар ичидан танлаб олдик. Унга катта умид боғлаймиз. Қишлоғимизни бошқарсин, деймиз.  Қишлоқ ҳокими зиммасида бажариладиган кўп ишлар бор. Муаммолар етарлича.

Бир йил аввал Қозоғистонда қишлоқ ҳокимларини бевосита сайлаш механизми ишлай бошлади. Шу кунгача мингдан зиёд қишлоқ ҳокими сайланди. Йил охиригача яна 214 таси сайланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.