Братиславада жорий йилда шу тариқа Наврўз байрами нишонланди. Шаҳар аҳли ва меҳмонлари эътиборига кўчманчиларнинг ўзига хос колоритга эга тураржойи тақдим этилди. У анъанавий гиламлар, нақшли тасмалар, қозоқ миллий чолғу асбоблари ва декоратив-амалий санъат намуналари билан безатилди. Ўтов интерьерини қозоқ миллий либослари, чарм панно, кўчманчилар аслаҳалари ҳамда анъанавий қамчи янада бойитди. Уралдан келган «Арнау» фольклор ансамбли эса братиславаликларга Буюк дашт куйларини тақдим этди. Наврўз байрами тантаналари доирасида маҳаллий санъат мактаби ўқувчилари иштирокида мастер-класс ўтказилди. Ёш рассомлар ишлари «Қозоғистон словак болалар нигоҳида» экспозициясидан ўрин олади. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, қозоқ ўтови Словакиянинг бошқа минтақаларида ҳам намойиш қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.