Давлат раҳбари Мажилис раисини қабул қилди. Ерлан Қўшанов Қосим-Жўмарт Тўқаевга Парламентнинг 7-чақириқ қуйи палатаси ўзининг иккинчи сессияси давомида амалга оширган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Мажилис раиси таъкидлашича, қабул қилинган қатор қонунлар Давлат раҳбари илгари сурган ташаббусларни рўёбга чиқаришга қаратилган. Шунингдек, Ерлан Қўшанов шу кунларда депутатлар мавжуд муаммоларни аниқлаш учун минтақаларда аҳоли билан иш юритаётганини тилга олди. Келажакда улар Ҳукумат билан бирга ҳал қилинади. Президентга қуйи палата фаолиятида қўлланаётган янги форматлар, шу жумладан, Жамоат палатаси ташкил қилингани ҳақида маълумот берилди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга «АMANAT» партиясининг ишлари тақдим этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.