Аstana Open: Иккинчи кун

Қозоғистон пойтахтида “ATP 250 Аstana openтеннис турнири давом этмоқда. Куни кеча саралаш раундидаги матчлар якунига етди. Бугун Миллий теннис марказида саккизта мусобақа режалаштирилган. Унда икки нафар қозоғистонлик спортчи ҳам қатнашади. Улардан бири Михаил Кукушкин. Яккалик разрядда у дунёнинг 86-чи ракетка устаси, португалиялик Нуну Боржес билан учрашади. Жуфтлик баҳсларида эса юртдошимиз Александр Бублик россиялик спортчи Даниил Голубев билан бирга чиқади.

 

Асқар Агатаев, Қозоғистон Теннис федерацияси матбуот котиби:

– Умуман, турнир юксак даражада ўтмоқда. Таъкидлашни истардимки, беллашув кеча бошланди ва дастлабки босқичлар бўлиб ўтди. Бугун асосий мусобақалар бошланади. Дарвоқе, ушбу турнирда жаҳоннинг 20 дан ошиқ давлатидан келган теннисчилар иштирок этади. Улар орасида  Италия, Франция, АҚШ, Аргентина ва бошқа мамлакатлар спортчилари бор.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.