Қушчиларнинг халқаро турнири ўтказилди

Қушчиларнинг халқаро турнири ўтказилди

Кўкшетауда бургут ўргатувчиларнинг «Қансўнар» халқаро турнири ўтказилди. Унга Монголия, Хитой, Қирғизистон, Туркия, шунингдек, Қозоғистон минтақаларидан 60 та спортчи келди.

Беллашувда йиртқич қушларнинг парвози, бургут, лочин, қирғийларнинг ташқи кўриниши, қушбегиларнинг либослари баҳоланди. Дастурнинг асосий элементларидан бири – овчи қушларнинг шикордаги малакаси ҳамда қушбеги билан бир-бирини тушуниши, “гаҳ” деганида қўлига қайтиб қўниши бўлди. 23-марта ўтказилган турнирда Астанадан келган Серикбек Кунтуған ғалаба қозонди.

Аяжан Данияр, бургутчи:
- Салкам бир ярим йилдан буён биз шундай турнирларда қатнашиб келяпмиз. Икки марта нуфузли тадбирга бордик. Устозимиз бизнинг бу спортга қизиқишимизни сезиб қолди, ҳозир у билан бирга шуғулланамиз. Бунинг учун жуда миннатдорман.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.