Қозоғистонда 2026-2028 йилларда ЯИМ ўсиши ўртача 5,3 фоизни ташкил қилади

Қозоғистонда 2026-2028 йилларда ЯИМ ўсиши ўртача 5,3 фоизни ташкил қилади

Келгуси уч йил давомида Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръати 5,3 фоизни ташкил этиши кутиляпти. Ҳукуматда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва 2026-2028 2035 йилгача мўлжалланган прогнозлар тақдимоти ўтказилди. Келгуси йилларда мамлакат иқтисоди ўсиши асосан реал сектор ва хизматлар соҳаси ҳисобига юз бериши кутиляпти. Қайта ишлаш саноати ва қурилишда ҳам суръатлар ошади. 2028 йилга бориб экспорт ҳажми салкам 84 миллиард долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, йиғилишда келгуси йч йил учун республика бюджети лойиҳаси кўрилди. У мувозанатлашган ва Президентнинг стратегик ташаббуслари асосида тузилиши кутиляпти.

Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири:

- Давлат бюджети даромади 2035 йилга бориб 66,8 триллион тенгега етади. Кафолатланган трансферт 2029 йилга бориб 2 триллион тенгегача камаяди. Бюджет тақчиллиги 2029 йилга бориб ялпи ички маҳсулотнинг 0,4 фоизигача тушади. 2030 йилдан бу кўрсаткич 0 фоизга тушади.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Президент топшириғига кўра, бюджет ижтимоий йўналтирилган тарзда тузилади. Шу билан бирга иқтисодни рағбатлантиришга қаратилган харажатлар ортади. У жорий йилдаги умумий сарфларнинг 11 фоизидан 16 фоизигача ортади. Инфратузилмавий лойиҳалар, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари учун маблағ сарфланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси