Астанадан Бурабай курорт
зонасига Янги Йил экспресси қатнай бошлади. Бренд электропоезд олти вагондан
иборат, шундан иккитаси Янги Йил картиналари билан безатилган. Бундан ташқари,
экспресс Арча ўйинчоқлари, гирлянда ва қор зарралари билан безатилган. Бир сўз
билан айтганда, йўловчилар учун байрам ва сеҳрли макон шукуҳи яратилган.
Нариман Дюсекеев, Йўловчи
ташиш хизмати расмий вакили:
– Байрамона
безатилган поезд қишки каникуллар тугагунича қатнайди. Байрам арафасида 4/3
рақамли «Астана-Нурли жўл – Алмати», 77/78 рақамли «Алмати – Манғистау», 45/46
рақамли «Павлодар – Туркистон» ва 38/39 рақамли «Манғистау – Семей» поездлари
вагонлари ҳам безатилди. Янги Йилнинг бош персонажлари – Қор Бобо ва Снегурочка
бу поездлар йўловчиларини байрам билан табриклашади,совғалар беришади.
Жажжи йўловчилар
эса энг эзгу тилакларини қоғозга ёзиб, Қорбобога юбориш имконияти бор. Бунинг
учун вагонларга почта қутилари ўрнатилган. Эртак қаҳрамонларининг ўзлари ҳам
қозоғистонликлар ва хориж меҳмонларини шахсан табриклайди. Ҳар бир саёҳатчига
самимий тилаклар айтади!
- Барча
қозоғистонликларни Янги йил билан табриклайман! Бирлигимиз, тинчлик барқарор бўлсин.
– Янги Йил кайфиятини тилаймиз, ишларда,
ўқишда, оилада муваффақият бўлсин.
Таъкидлаш лозимки, ўтган
йили Янги Йил поезди 16 минг йўловчини ташиган. Лекин жорий йилда Қорбобо ва Қорқиз
билан бирга сайр қилишни истовчилар сони янада кўп бўлиши кутилмоқда. Таъкидлаш
лозимки, таркиб ҳафтасига беш марта қатнайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.