«Қаш» фильми Asian
Pacific Screen мукофотининг «Энг яхши фильм» ва «Энг яхши оператор иши» бўйича
икки номинациясида ғолиб бўлди. Мукофот Австралиянинг Голд-Кост шаҳрида 3 ноябрь
куни топширилади. Ушбу соврин 2007 йил таъсис этилган. Танловда Осиё-Тинч океани
ҳавзасидаги 70 та давлат ва минтақа кино усталари ўз асарларини тақдим этиши
мумкин. Ёш бўлса ҳам бутун дунёга танилган қозоғистонлик режиссёр яратган кинокартина
ўтган асрнинг 30-йилларида юз берган оммавий очарчилик тўғрисида ҳикоя қилади. Фильм
сюжетига кўра, гўрков Исатай овулини қутқариш учун йўлга чиқади. Бепоён дашт қалбига
қўрқув, даҳшат солади, олис йўл машаққати, очлик Исатайни қаттиқ ҳолдан тойдиради.
Таъкидлаш лозимки, аввалроқ фильм 25-Шанхай кинофестивалида «Энг яхши режиссёр»
номинациясига сазовор бўлган. Бундан ташқари, Қозоғистон кинотанқидчилари
ҳамжамияти томонидан «Энг яхши дебют», «Энг яхши иккинчи пландаги аёл роли», «Энг
яхши мусиқа» ва «Энг яхши постановкачи оператор» каби тўртта номинацияда тақдирланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.