Тожикистонга экспорт 190 миллион долларга ортиши мумкин

Тожикистонга экспорт 190 миллион долларга ортиши мумкин

Қозоғистон  Тожикистонга 190 миллион доллар қийматга эга 85 турдаги маҳсулотни экспорт қилишга тайёр. Мамлакат Бош вазири Ўлжас Бектенов Президент Эмомали Раҳмон ва Ҳукумат раҳбари билан Душанбе шаҳрида ўтказган музокараларида шундай таклифни билдирди. Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Товар айланмасини оширишда давом этиш ва 2 миллиард долларга етказиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, саноат кооперацияси, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик устувор мақсадлар қаторида тилга олинди. Томонлар Тожикистон конларини биргаликда ишга тушириш имкониятини кўриб чиқади. Шу билан бирга, Қозоғистон темирйўл учун зарур рельс-балкалар, локомотивлар, тепловозлар, трансформаторлар ва аккумуляторлар етказиб беришга тайёр. Агросаноат соҳасида Астана ва Душанбе ўртасида кўплаб умумийликлар бор. Томонлар дон янчиш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш ниятида. Ҳамкорликнинг янги йўналишлари қаторида рақамлаштириш масаласи кўриб чиқилди, Қозоғистон  Тожикистоннинг миллий электрон ҳукумат тизим - «eGOV»ини ташкил этишга ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.