Товламачилар телефон рақами блокланади

Товламачилар телефон рақами блокланади

Қозоғистонда қалбаки телефон рақамлари блокланади ва мобиль рақамларни рўйхатга олиш учун биометрик идентификация жорий этилади. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин ижтимоий тармоқда маълум қилишича, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда шу йўналишда иш олиб бориляпти. Ички ишлар вазирлиги берган баёнотга кўра, сўнгги даврда интернет ва телефон орқали товламачилик қилиш ҳолатлари ортиб боряпти. 2016 йилда мингга яқин шундай жиноят содир этилган бўлса, ўтган йили улар сони 21 мингдан ошди. Жорий йил бошидан буён 11 минг 700 та ҳолат рўйхатга олинди. Шу кунларда ноқонуний трафикка қарши кураш бўйича алоқа операторлари билан ҳамкорлик бошланди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.