Телевизион янгиликлар пандемия даврида коронавирус тўғрисидаги асосий маълумот манбаига айланди. Жамоатчилик фикрини экспресс ўрганиш бюроси экспертлари шундай хулосага келди. Мутахассислар турли ёшдаги мамлакатнинг турли қисмларида яшовчи минг нафардан зиёд қозоғистонлик билан суҳбатлашди. Респондентлардан 70 фоизи телеканалларда берилган маълумотга, дейлик, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган хабарлардан кўра кўпроқ ишонишини билдирди. Улар профессионал журналистлар фактчекинг билан шуғулланиши, яъниэфирга йўллашдан олдин маълумотларни текширишини айтишди. Сўров давомида аудиториянима тўғри, нима ёлғонлигини аниқлашга қийналиши маълум бўлди.
Абдумалик Сарманов таржимаси